1

Туркияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

ДУНЁ 16.02.2018, 17:02
Туркияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Туркия Бош Штаби Измир провинциясининг Чигли туманида SF-260D ҳарбий ўқув самолётининг ҳалокатга учраганини тасдиқлади, деб хабар берди НТВ.РУ нашри.

Ҳалокат оқибатида 2 нафар учувчи ҳалок бўлди. Самолёт ўқув-ҳарбий машғулотини ўтказаётганда Чигли авиабазасида ҳалокатга учраган. Қоқеа жойидан 2 нафар учувчининг жасадлари топилган.

20 январдан бери Туркия ҳарбий кучлари Суриянинг Африн туманидаги курдларга қарши “Зайтун новдаси” ҳарбий операциясини ўтказиб келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1