1

Махачқалада 4 ёшли болани дайди итлар ғажиб ўлдирди

ДУНЁ 16.02.2018, 17:08
Махачқалада 4 ёшли болани дайди итлар ғажиб ўлдирди

Махачкала шаҳрининг чекка қисмидан дайди итлар ғажиб ўлдирган 4 ёшли боланинг жасади топилди, деб хабар берди НТВ.РУ нашри.

Бундан бир неча кун илгари полицияга Махачкаланинг Семендер посёлкасида тўрт ёшли боланинг йўқолганлиги ҳақида хабар келиб тушган эди.

Қидирув натижасида болани итлар ғажиб ўлдиргани маълум бўлди. Унинг жасади шаҳар чеккасидан топилди. Айни пайтда Доғистон ИИВ тезкор-тергов ишларини олиб бормоқда. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1