АсосийJamiyat

Наманганда фуқаро топиб олган милтиқни ИИБга топширди

'Наманганда фуқаро топиб олган милтиқни ИИБга топширди'ning rasmi

Наманган шаҳрида яшовчи А. Адашбоев эрталабдан ўзи ишлайдиган корхонага келиб, тош майдалагич ускунани юргизишдан олдин унинг соз-носозлигини кўздан кечира бошлади ва ногаҳон илғаш қийин бўлган оралиғида турган милтиққа кўзи тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Топилма «ИЖК» русумли ов милтиғи бўлиб, ёнида 7,62 миллиметр калибрли 5 дона ўқи ҳам бор эди. Қизиқиш билан ов қуролини аввал уйига олиб кетган А. Адашбоев маълум вақт ўтгач, чуқур фикр-мулоҳаза юритиб, ниҳоят тўғри қарорга келди.

У шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ов қуролини ўз ихтиёри билан топширди.

— Фуқаролар томонидан ўқотар қурол ва ўқ-дори воситалари ноқонуний сақланишининг олдини олиш борасида изчил олиб борилаётган тарғибот ва профилактика тадбирлари кутилган самарани бермоқда, — дейди Наманган шаҳар ИИБ инспектори Д. Ғозиев. — Ноқонуний сақланаётган қуролларни ўз ихтиёри билан олиб келиб топширган шахс тегишли тартибда жавобгарликдан озод этилаётгани одамларни бу борада тўғри йўл тутишга ундамоқда.

    Бошқа янгиликлар