Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Нукус шаҳрида туманлардаги корхона ва ташкилотларнинг 1000 га яқин бўш иш ўринлари иштирокидаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди, дея хабар қилди Кruz.uz.
Тадбир давомида 553 фуқарога (шундан 174 ёшлар, 71 колледж битирувчилари, 76 хотин-қизлар) ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.
254 фуқаро эса (105 ёшлар, 11 колледж битирувчилари, 66 хотин-қиз) ярмарканинг ўзида ишга жойлашиб, меҳнат шартномалари тузилиб, бўйруқлари билан таништирилди.