АсосийSport

ФИФА қишки трансфер ойнасини бекор қилиб, футболчилар маоши назоратга олмоқчи

'ФИФА қишки трансфер ойнасини бекор қилиб, футболчилар маоши назоратга олмоқчи'ning rasmi

ФИФА президенти Жанни Инфантино жаноблари трансфер сиёсатида ва футболнинг молиявий ишларида инқилобий ишларни амалга оширмоқчи.

28 феврал куни ФИФА ижро қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади ва унда Жанни Инфантинонинг 11 та бўлимдан иборат мурожаатлари кўриб чиқилади.

Аниқлик киритилишича, унинг мурожаатлари қишки трансфер ойнасини йўқ қилиш ва футболчини рўйхатдан ўтказишни мусобақалар ўтказилаётган даврдан олиб ташлашни назарда тутади.

Бундан ташқари клублардаги футболчилар ва ижарада ўйнаётган футболчилар сонини қисқартириш ва оптималлаштириш масаласи ҳам кун тартибига киритилган. Амалга ошиши мумкин бўлган таклифлардан яна бири, футболчилар маошининг энг юқори шкаласини белгилаш ва уларнинг агентлари хизмат хақи фоизларини камайтиришдан иборат.

    Бошқа янгиликлар