1

Элтон Жоннинг тиши синишига бир баҳя қолди (Видео)

ДУНЁ 17.02.2018, 12:08
Теглар: Видео
Элтон Жоннинг тиши синишига бир баҳя қолди (Видео)

Лас-Вегасдаги Caesars Palace даги чиқишида афсонавий британиялик мусиқачи Элтон Жоннинг тиши синишига бир баҳя қолди, деб хабар берди Хроника нашри 24tv.ua нинг ҳаволасига таянган ҳолда.

Элтон Жон қўшиқ куйлаётган вақтда мухлисларидан бири унинг юзига маржон шодасини ирғитди.70 ёшли Элтон Saturday Night's Alright for Fighting қўшиғини ҳар сафар мухлислари даврасида ижро этишга ҳаракат қилади. Қўшиқ ижроси вақтида маржон шодаси унинг юзига келиб урилди.

Хонанда қўрққанидан дарров тишларини текширди. Лабидан оққан қонни ёрдамчиси томонидан узатилган салфеткага артди. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, концерт тўхтаган жойидан давом этди.

Эслатиб ўтамиз, Элтон Жон карьерасини тугатганлиги ҳақида хабар бериб, сўнгги маротаба финал гастроль сафарини уюштиришини маълум қилган эди. Мазкур гастроль уч йил давом этади ва унга 2018 йилнинг сентябрида старт берилади.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1