АсосийDunyo

Япониялик аёл фарзандини видео ўйинлардан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди

'Япониялик аёл фарзандини видео ўйинлардан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди'ning rasmi

Япониялик аёл фарзандини видео ўйинлардан ҳимоя қилишнинг янги усулини ўйлаб топди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Twitter нинг sasamipicata никли япониялик фойдаланувчиси ўйин консолига қулф илингани акс этган фотосуратни жойлаштирди. Таъминлаш блокининг вилкаси тешигига қулф илинган бўлиб, у розеткага киришга халақит қилиш учун хизмат қилган.

Аёл иккинчи қулфни смартфоннинг қувватлантирувчи қурилмасига ўрнатди.

Японияда кенг штирли, тешиклари бўлган япалоқ вилкалар урфда. Аёл айнан ана шу ўзига хос тешиклардан қулф илиш учун фойдаланди.

    Бошқа янгиликлар