1

Буюк Британияда KFCнинг юзлаб ресторанлари ёпилди

ДУНЁ 18.02.2018, 18:42
Буюк Британияда KFCнинг юзлаб ресторанлари ёпилди

Энг катта фастфуд тармоқларидан бири бўлмиш KFC асосий овқатларидан бири – қовурилган жўжасиз қолди, дея ёзмоқда Ntv.ru нашри.

Бристоль, Бьёркшир, Девон ва бошқа графликлардаги юзлаб ресторанлар ёпилди. Мижозларга “Тамаддихоналар фақат кичик нохушликлар сабабли ёпилган”и эълон қилинди.

Тармоқ вакилларининг тушунтиришларича, муаммо янги таъминотчиларнинг маҳсулотни ўз вақтида етказиб беролмаганликларидадир. Таъминот билан боғлиқ муаммо қачон ҳал этилиши номалум.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1