Кореялик журналист Пхёнчхандаги медиа-қишлоқда ўлик ҳолда топилди, дея хабар берди Ntv.ru нашри.
Бу медиа-қишлоқда Олимпиада ўйинларига келган ОАВ вакиллари яшайди. Мазкур фожиа ҳақида Олимпиада ўйинларининг ташкилий қўмитасининг Пхёнчхандаги вакили Сон Пэк Ю маълум қилган.
Полиция журналистнинг ўлими сабабларини суриштирмоқда. Шуниси маълумки, журналист яқин-яқингача юраги оғриётганидан шикоят қилган.