АсосийDunyo

Мексикадаги зилзиладан сўнг такрорий ерости силкинишлари 120 мартадан ошди

'Мексикадаги зилзиладан сўнг такрорий ерости силкинишлари 120 мартадан ошди'ning rasmi

Мексикадаги зилзиладан сўнг такрорий ерости силкинишлари 122 тага етди, уларнинг энг кучлисининг магнитудаси 5,9 ни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Ntv.ru нашри.

7,2 магнитудали зилзила Мексиканинг Оахака штати атрофида жума куни кундузи содир бўлган. Зилзила мамлакатнинг жанубий ва марказий қисмларида юз бериб, пойтахт шаҳар Мехикогача етиб борган.

Зилзила оқибатида ҳозирча ҳеч ким ҳалок бўлмади, аммо кўплаб бинолар вайрон бўлган. Қолаверса, мамлакатнинг жанубий ва марказий қисмларидаги миллионга яқин уйлар электр таъминотисиз қолган.

    Бошқа янгиликлар