Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 19 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... -1 даража, кундузи +10 ... +12 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -8 ... -3 даража, кундузи +3 ... +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +13 ... +18 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +8 ... +13 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -13 ... -8, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -5 ... 0, кундузи +10 ... +15 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.






