“Sevimli Tv” намойиш этилиб, аллақачон ўз томошабинини топган “Ичкарида” сериалининг ижодий жамоаси билан таништиришда давом этамиз.
Ризо Коджайоглу — 1979 йил 19 март Измирда туғилган. Тўққизинчи сентябрь университетининг актёрлик маҳорати факультетини тамомлаган.
Безори йигит
Актёр кўпроқ жангари ва экшн жанрларидаги фильмлар орқали кўзга кўринган. У илк ролини “Менга омад тиланг” сериалида ижро этган. 2004 йилнинг ўзида у бир эмас, иккита — “Янги ҳаёт” ва “Руҳинг эшитмайди” сериалларида банд бўлиб, томошабинлар эътборини тортганди. Актёрга ҳақиқий машҳурликни эса 2004-2005 йилларда суратга олинган “Тунги сайр” сериали олиб келган. Аммо “Тунги сайр”дан сўнг актёр иштирок этган саккиз-тўққизта сериал омадсиз бўлди. Шу сабаб Ризо тўрт йиллик танаффус эълон қилган. 2009 йил эса детектив жанридаги “Теммуза” сериали қаҳрамони уни қайта кашф этди, десак муболаға бўлмайди. Серилда актёр безори ва босқинчи йигит ролини гавдалантирган.

Шунингдек, “Ов мавсуми”, “Омадсизлар клуби” “Кузей Гюней”, “Карадай” каби сериаллардаги иштироки ҳам актёр учун мувоффақиятли бўлди. Мазкур сериаллар орқали Ризо, салбий ва ижобий қаҳрамонларни ҳам бирдек маҳорат билан ижро эта олишини исботлади. 2016 йил суратга олинган “Энг яхши ифор” фильмида актёр машҳур актриса Тубой Унсал билан партнерликда ишлаган. Севишган қаҳрамонлар образи икки ижодкорга ҳам омадли келди. Бу ҳамкорликдан сўнг актёр бир қанча нуфузли тақдимотларда тақдирланади ва ҳатто 2017 йил фильмнинг давоми суратга олина бошланди. Айни кунларда, “Ичкарида” сериалидан у турк телевидениесида намойиш этилаётган “Чуқур” сериалида ҳам ишламоқда.
Шахсий ҳаёт

Ризо кино оламида бир ўзи эмас, синглиси актриса Озге Коджайоглу билан биргаликда тилга олинади. Актёр шахсий ҳаёти билан боғлиқ саволларнинг барчасини очиқ қолдиради.






