1

Конгода футбол мухлислари жанжали оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 12.05.2014, 10:25
Конгода футбол мухлислари жанжали оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

11 май куни Конго Демократик Республикасининг Киншас шаҳрида маҳаллий икки машҳур клуб мухлислари ўртасида жанжал бўлиб ўтди.

Оқибатда 15 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди . Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Мазембе” ҳамда “Вита клуб” жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар 0:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.  Учрашув охирида мухлислар майдонга тошлар улоқтиришди ва ҳакам учрашувни бир неча бор вақтинчалик тўхтатиб туришга мажбур бўлди. Шундан сўнг икки клуб мухлислари ўртасида жанжал юзага келган. 

Шунингдек, кеча Россия чемпионатида шунга ўхшаш ҳолат содир бўлди. "Зенит" ўз майдонида "Динамо"дан 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраб турган вақтда, санкт петербурглик мухлислар трибуналардан майдонга тушиб кетганлар ва икки жамоа футболчилари томон югурганлар. Учрашув ҳаками Сергей Иванов футболчиларни кийиниш хонасига олиб кириб кетган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1