15 февраль куни Наманганда биринчи бор эгилган умуртқа поғонаси тўғриланди, деб хабар берди Namangan Today. Ҳозиргача бу каби мураккаб операция фақат Тошкент шаҳрида амалга оширилар эди. Ушбу мураккаб операцияни вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи, тиббиёт фанлари номзоди Зафар Холов ҳамкасблари билан биргаликда ўтказилди.
Жарроҳлик амалиёти 4 соат давом этган.
Уйчилик, 20 ёшли бемор Маҳбуба Юнусова мактабнинг 4-синфида ўқиётган кезларида ҳаракат-таянч органларида салбий ўзгаришлар кучайган. Етти йиллик армон ва азоб энди ортда қолиб, у энди қаддини тик тутиб юриш бахтига муяссар бўлди.