Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги ҳамда автомашиналар ижарасини йўлга қўйишга оид қарори доирасида Rent-Car хизмати йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бу борада тадбиркорлар ўзларида мавжуд бўлган тайёр лойиҳаларини тақдим этишмоқда.
Мазкур хизмат тури илк бор Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хоразмда тажриба сифатида йўлга қўйилади.
Автомашиналар ҳайдовчисиз маълум муддат вақтда (бир неча соатдан бир неча ойга қадар) ижарага берилади.
Ҳужжатларни расмийлаштириш учун фуқаронинг паспорти ҳамда халқаро тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади, холос.







