АсосийJamiyat

Beeline‘да амалиёт ўташ учун 77 номзод тест синовидан ўтади

Beeline  алоқа оператори  мамлакатнинг III ва IV курс талабалари учун “Учинчи авлод-2014” амалиёт ўташ дастурида иштирок этиш учун сўровларни йиғишни якунлагани ҳақида хабар беради.

Ҳаммаси бўлиб 150та ариза топширилган, уларнинг ичидан 77 номзод яқин орада тест сифатида бўлиб ўтадиган иккинчи босқичга ўтдилар. Эслатиб ўтамиз, бу йили Beeline “Учинчи авлод” дастурини кенгайтирди, бунинг натижасида МДИСТ, Ҳалқаро Вестминстер университети, Тошкент Ирригация ва Мелиорация Институти, МДУ, МТИ, Ўзбекистон Миллий университети, Нефть ва Газ Россия Давлат университети, ТДТУ, ТАТУ, Турин Политехника университети, Тошкент молия институти, Тошкент кимё-технология институти ва ЖИДУ талабалари компанияда амалиёт ўташ истагини билдирдилар.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: “Олти йил давомида энг яхши талабаларга телеком-соҳасининг етук компаниясида карьера бошлаш имконини бермоқдамиз. Ишонаман, бу ерда улар танлаган соҳада профессионал сифатида келгуси ривожланишлари учун баҳоли тажриба, билим ва малака олишлари мумкин. Қўшиб ўтишим жоиз, “Учинчи авлод” дастури туфайли бизнинг компаниямизда кўп сонли ёш ва муваффақиятли ходимлар фаолият олиб бормоқдалар”.

Иккинчи босқич - тест натижаларига кўра энг кўп балл тўплаган талабалар ходимларни танлаш бўйича мутахассис ва бўлғуси раҳбари билан суҳбатга таклиф қилинадилар. Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Beeline‘да амалиёт ўташ тижорат, техник ва IT-бўлимларида очилган.

Амалиёт натижаларига кўра энг муваффақиятли талабаларга ўқиш билан мослашган ҳолда махсус иш жадвали, истиқболда эса Beeline‘нинг доимий ходими иш ўрни берилади. “Учинчи авлод” амалиёт ўташ доираси 2014 йилнинг июн-август ойларига режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар