АсосийJamiyat

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро кўргазма иш бошлади

13-15 май кунлари “Ўзэкспомарказ”да “Ўзбекистон нефть ва гази” (OGU 2014) 18- халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги фармойишига асосан “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси билан кенг ҳамкорликда  ўтказилади. Мазкур кўргазма доирасида, шунингдек, 14-15 май кунлари халқаро илмий-техник конференция ҳам ўтказилади, унда нефтгаз саноатини аҳволи ва янада ривожлантириш истиқболларининг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек шу кунлари кўргазма мажмуасида «Энергетика - Power Uzbekistan 2014» тўққизинчи халқаро кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади. Кўргазмалар ташкилотчиси ITE Uzbekistan халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ITE ҳамкор компаниялар гуруҳи.

Ўн саккизинчи маротаба ўтказилаётган Халқаро Кўргазма ва Конференция нафақат нуфузли воқеа, балки, бу жуда ҳам муҳим, мазкур тармоқнинг етакчилари ишончини қозонган ҳақиқий бизнес майдон бўлиб қолди. Бугунги кунда Лукойл, Мотор Сич, Объединенная Двигателестроительная Корпорация, Приводы АУМА, Гидромашсервис, Sharjah Oxygen, CGG, Dressta, Confind ва Solar Turbines, Jumo, MAN, Kanex ва Samson, Beijing Tianhai Industry Co.,Ltd, BGP Inc. каби номи дунёга таниқли бўлган компаниялар хорижлик экспонентлар орасидан жой олган, уларнинг аксарияти OGU доирасидаги тадбирларда иштирок этишни ўзлари учун шарт деб ҳисоблайди.

Ўтган йилги кўргазмадан сўнг Ўзбекистон нефтгаз тармоғида катта ўзгаришлар кузатилди. Нефтгаз тармоғини ривожлантириш ва модернизациялаш учун хорижий капитални жалб қилиш ва ўзлаштириш ҳиссаси сезиларли даражада ўсмоқда.

Жорий йилда OGU бир йўла учта муҳим сана шароитида ўтмоқда: Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ва “Ўзбекнефтгаз”нинг Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш институтининг 55 йиллиги, ҳамда “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси ва  «Лукоил Оверсиз Холдинг Лтд» ўртасида маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Шартноманинг 10 йиллиги. Мазкур шартнома натижасида амалга ошириш муддати 35 йил бўлган “Қандим-Ҳовузак-Шоди” мегалойиҳаси яратилди. 

OGUнинг биринчи куни - 13 май анъанавий тарзда «ЛУКОЙЛ» байроғи остида ўтади. Салобатли тақдимот компания иши ҳақида батафсил маълумотни беради. Компания бугунги кунда Ўзбекистонда маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги шартнома бўйича учта лойиҳани амалга оширмоқда, булар – Қандим-Ховузак-Шоди-Қўнғрод, Жанубий Ғарбий Ҳисор конларида қазиш ишлари, ҳамда Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмида геологик разведкани ўтказмоқда. Шу куни “Ўзэкспомарказ” МКМнинг очиқ майдонида “ЛУКОЙЛ” ривожининг жадаллигини акс эттирувчи услубий шоу ўтказилади.

Бу йил халқаро кўргазма ва “Ўзбекистон нефт ва гази - OGU 2014” анжумани жаҳоннинг 20та мамлакатининг 160дан кўпроқ компаниясини бирлаштиради, улар орасида: Буюк Британия, Венгрия, Вьетнам, Германия, Дания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Польша, Россия, Румыния, США, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Франция ва бошқалар бор.

Бўлажак кўргазма ва конференциянинг ҳомийлар таркиби жаҳонга номи таниқли бўлган компанияларнинг юқори даражадаги эътиробидан далолат беради:

OGU 2014 Олтин ҳомийлари сифатида Lukoil, Sasol, WorleyParsons, кумуш ҳомий - Oltin Yo'l GTL (Uzbekistan GTL), бронза ҳомий - Yokogawa Electric CIS Ltd иштирок этди.

Кўргазма майдонининг 83 фоизини эгаллаган кўп сонли хорижлик иштирокчилар стендларида чет эллик етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг нефтгаз маҳсулотларини қазиб чиқариш ва қайта ишлашдаги энг янги ускуналари, асбоблари, буюмлари, ҳамда энг яхши муҳандислик ечимлари тақдим этилади.

Ўзбекистон энергетика тармоғидаги асосий бизнес воқеа - Power Uzbekistan ҳар йили бутун дунёдан келадиган иштирокчиларнинг ноёб таркибини жамлайди. Кўргазманинг амалий қадри шундаки, у замонавий ишланмалар ва технологияларни жорий қилиш, халқаро ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги капитал қуюлмаларни жалб қилиш учун муҳим восита бўлиб хизмат қилади. «Power Uzbekistan» ўтказилган тўққиз йил мобайнида у тармоқнинг йирик компаниялари ва профессионалларининг диққатини ўзига тортувчи бренд бўлиб қолди. Тадбиркорлар ва мутахассисларнинг учрашув майдончаси Ўзбекистоннинг энергетика мажмуасини ривожлантириш ва модернизация қилиш соҳасидаги бой салоҳиятини намойиш қилиш, тармоқнинг жаҳондаги ҳолати ҳақидаги охирги маълумотни олиш, тажриба алмашиш, ҳамда кўргазмада ўтказиладиган кўплаб учрашувлар ва музокаралар чоғида янги маълумотларни олиш имконини беради.   

Жорий йилда экспозицияда Германия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Россия, Туркия, Ўзбекистон ва Франциянинг 50га яқин компаниялари иштирок этади.

Эгалланган майдонлар ва тақдим этилган маҳсулотлар бўйича, анъанага кўра, пешқадамлик Россия Федерацияси компанияларига тегишлидир. Жорий йилда Россия байроғи остида 20та компания қатнашади

Кўргазманинг амалий дастурини 14 май куни ўз ишини бошлайдиган анъанавий семинарлар туркуми бойитади. 

    Бошқа янгиликлар