1

Жарқўрғон туманидаги ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 22.02.2018, 10:44
Жарқўрғон туманидаги ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида йўл-транспорт ҳодисасида 4 йўловчи ҳалок бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Хабарга кўра, ҳодиса 20 феврал куни "Бишкек-Душанбе-Термиз" М-41 йўлининг 1553-километрида содир бўлган.

Сурхондарё вилоятининг фуқаро Т.Шаматов ўзининг "Ласетти" русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган. Натижада автомашина ҳайдовчиси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Унинг йўловчилари З.Мардонова, Д.Жўраев, М.Абдухайирова ҳамда Т.Эшмирзаевалар воқеа жойида ҳалок бўлишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1