Австралия йўқолган Boeing қидирув ишларига $84 млн сарфлайди

ДУНЁ 14.05.2014, 10:31
Австралия йўқолган Boeing қидирув ишларига $84 млн сарфлайди

Австралия ҳукумати март ойида Malaysia Airlines авиакомпаниясининг йўқолган Boeing лайнери қидируви учун 84 миллион АҚШ доллари сарфлашни режалаштирмоқда, дея хабар беради AP ахборот агентлиги. 

Нашрнинг ёзишича, ушбу маблағ мамлакат бюджетидан ажратилиши сешанба куни тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган.  

Қайд этилишича, қидирув ишлари ҳаражатлари сув ости ишлари нархи ва муддати билан боғлиқ.  

Экспертларнинг таъкидлашича, Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли самолётнинг қидирув ишлари тарихда энг қиммати бўлади. Қироллик қуролли кучлари институти маълумотларига кўра, ушбу маблағ ёқилғи, қурилмалар алмаштиришга, кемани озиқ-овқат билан таъминлашга сарфланади. 

Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Малайзия авиакомпаниясига қарашли бўлган самолёт парвозга чиққанидан икки соат ўтгач, сирли тарзда ғойиб бўлган. Лайнер бортида 227 нафар йўловчи ҳамда 12 экипаж аъзоси бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1