АсосийJamiyat

Аҳмадбойнинг адвокати суд ҳукмидан шикоят қилинишини билдирди (видео)

'Аҳмадбойнинг адвокати суд ҳукмидан шикоят қилинишини билдирди (видео)'ning rasmi

Аҳмаджон Турсунбоевнинг адвокати суд ҳукми устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатига асосан иш кўришини айтиб ўтган. Бу ҳақда «Ахборот 24» дастурида маълум қилинди.


"Ҳукмни эшитдик. Ҳимоям остидаги Аҳмаджон Ҳамидович Турсунбоевга нисбатан, ҳимоя нуқтаи назаридан қаралганда, жуда оғирроқ жазо берилди, деб ҳисоблайман. Суд қарорини олганимиздан кейин апелляция инстанцияга шикоят берамиз", — деди адвокат Малика Мазбудова.

Аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан чинозлик Аҳмадбой (Аҳмаджон Турсунбоев)га нисбатан 13 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлангани хабар берилган эди.


Бошқа янгиликлар