1

Туркияда шахта портлади: 201 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 14.05.2014, 14:58
Туркияда шахта портлади: 201 киши ҳалок бўлди

Туркияда шахтадаги портлаш оқибатида 201 киши ҳалок бўлди, 80 нафарга яқин кончилар шифохонага юборилди, яна 200 нафардан ортиғи шахта ичида қолмоқда. 

"Вақт бизга қарши чиқмоқда, шу туфайли қурбонлар сони ортиши мумкин. Ҳозирги вақтга келиб 201 киши ҳалок бўлди, эвакуация қилинганлардан 80 нафари яраланган. Яна 200 нафардан ортиқ кончилар шахтада қолмоқда",-дейди Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Танер Йилдиз.

Ҳалокат Маниса провинциясидаги Сома шаҳрида юз берди. Маълумотларга кўра, 150 метр чуқурликда жойлашган трансформатор станциясидаги портлаш кўчкига сабаб бўлган. Шахтада бўлганларнинг умумий сони 787 киши бўлган. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Ҳозирда фожеа сабаблари аниқланмоқда. Таҳминларга кўра, портлашга станциядаги қурилмалардан биридаги носозлик сабаб бўлган. Қурбонларнинг кўп қисми газдан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган. Ҳозирда ер остига кислород юборилмоқда. Аммо, газ миқдори ҳали ҳам кўплигича қолмоқда. Ҳозирда қутқарувчилар бўлаклар остида қолган кончиларга етиб боришга ҳаракат қилишмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1