1

Чемпионларга берилган автомашиналар учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмаган

ЖАМИЯТ 23.02.2018, 21:03
Чемпионларга берилган автомашиналар учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмаган

Шу кунларда турли оммавий ахборот воситаларида Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига Президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган мукофотлар — «Малибу» автомашиналари ҳали расмийлаштирилмагани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди. Қайд этилишича, футболчиларга топширилган «Малибу»лар Президент совғаси бўлиб, бу автомашиналар учун қандайдир тўлов талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Аксинча, Ўзбекистон футбол ассоциацияси футболчиларнинг хаёлини бўлажак мусобақалардан чалғитмаслик, бор эътиборларини машғулотларга қаратишлари учун автомашиналарни футболчилар номига расмийлаштириш билан боғлиқ барча тўловларни ўз зиммасига олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1