АсосийJamiyat

Тошкентда тўхташни тақиқловчи йўл белгилари олиб ташланмоқда

'Тошкентда тўхташни тақиқловчи йўл белгилари олиб ташланмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шаҳар кўча ва йўлларидаги тўхташни тақиқловчи йўл белгиларини олиб ташлашни бошлади.

Бошқарма ходимлари йўл белгиларини хатловдан ўтказиш жараёнида ўз аҳамиятини йўқотган "Тўхташ тақиқланган" йўл белгиларини олиб ташлаб, "Тўхтаб туриш тақиқланган" йўл белгиларига алмаштирмоқда.

"Хатлов жараёнида йўл белгиларининг ҳаракат иштирокчиларига кўриниш даражасига, шунингдек уларнинг кўча ва йўллар белгиланган қисмларидаги мавжуд ҳолатга мослигига эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда кўрилаётган чоралар йўл ҳаракати иштирокчиларига қўшимча қулайликлар ва йўловчиларни муаммосиз тушириб чиқариш имкониятини яратади", — дея қайд этди ИИББ матбуот хизмати.


    Бошқа янгиликлар