my5
all

«Мурунтов» конида олтин қазиб олишнинг бешинчи босқичи бошланди

ИҚТИСОДИЁТ 24.02.2018, 17:05
2231
«Мурунтов» конида олтин қазиб олишнинг бешинчи босқичи бошланди

Навоий кон-металлургия комбинатининг Қизилқум кенгликларидаги энг йирик кони – «Мурунтов»нинг 570-горизонтида илк портлатиш ишлари амалга оширилди, деб хабар берди «ЎзА».

Қизилқумни ўзлаштириш лойиҳаси бошлангандан буён ўтган 50 йил мобайнида кондан 1,5 миллиард куб метрдан зиёд тоғ жинслари қазиб олинган. Янги босқичнинг бошланиши нодир металл – олтин захирасини янада кўпайтиришга хизмат қилади.

«Мурунтов»нинг чуқурлиги айни пайтда 565 метрга етди. Кондан йилига 38,5 миллион тонна руда қазиб олинмоқда. 2026 йилга бориб белгиланган лойиҳалар амалга оширилгач, бу кўрсаткич 50 миллион тоннага етказилиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° небольшая облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49