1

Бухорода «Сайёҳлик полицияси» ташкил этилди

ЖАМИЯТ 26.02.2018, 09:48
Бухорода «Сайёҳлик полицияси» ташкил этилди

Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил этилди, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати.

Мазкур бошқармадаги лавозимларнинг асосий қисмига хорижий тилларни биладиган ходимлар жалб этилган.

Вилоят ҳудудида рўйхатдан ўтган 123 та меҳмонхона ва мотелларнинг рўйхати тузилиб, шундан ҳозирда фаолият юритаётган 114 тасига йиғма жилдлар шакллантирилди, мазкур меҳмонхоналар тўғрисида ва уларда ишлаётган ходимларнинг шахсига оид маълумотлар умумлаштирилди.

«Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида видеокамералар сонини яна 450 тага ошириш белгиланиб, 275 та видео кузатув мосламалари, шахснинг ва автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиларини яққол кўрсатувчи 68 та видеокамера, 4 та иссиқликни аниқловчи мослама, 27 та чорраҳада йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатини тасвирга оладиган 85 та ва тезликни аниқлайдиган 6 та видеокамера ўрнатилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Бухоро шаҳридаги туристик обектлар ва уларнинг атрофида видео кузатув камераларини жойлаштириш схемаларини акс эттирувчи харита ишлаб чиқилди, келгусида ушбу обектлар видео кузатув маркази орқали доимий назорат қилиб борилади.

Бундан ташқари, сайёҳлар гавжум бўлган жойларда назоратни кучайтириш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ ППХ баталиони биносида «Қалқон ягона» видео кузатув маркази ташкил қилинган бўлиб, ушбу марказдаги 64 та камера ва 36 та монитор орқали ходимлар суткалик хизмат асосида Бухоро шаҳри ҳудудини туну-кун кузатиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1