1

Ўзбекистон поездлари ва самолётларида кутубхоналар ташкил этилади

ЖАМИЯТ 26.02.2018, 17:30
Ўзбекистон поездлари ва самолётларида кутубхоналар ташкил этилади

Китоб тарғиботи йўналишда яна бир хайрли ташаббусга қўл урилди.

Гап шундаки, маҳаллий темир йўл поездлари ҳамда самолётларда миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари асосида тайёрланган радиоинсценировка ҳамда аудиокитобларни алоҳида каналга жойлаштириш ва янгилаб бориш режалаштирилган. Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлигининг расмий сайтида маълум қилинди.

Мазкур янгилик Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳамкорлигида амалиётга татбиқ этилмоқда.

Ҳозирги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида ҳаво кемаси саҳнида йўловчилар учун намойиш этиладиган медиа-контентга аудиокитоблар босқичма-босқич, яъни 2018 йил май ойидан бошлаб киритилиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1