1

Учқўрғонда валютафурушлар яна қўлга олинди

ЖИНОЯТ 27.02.2018, 12:17
Учқўрғонда валютафурушлар яна қўлга олинди

Наманган вилояти, Учқўрғон туманида 1960 йилда туғилган Д.Ж. турли қилмишлари учун бир неча маротаба суднинг қора курсисига ўтирганига қарамай, яна бир марта «ҳассасини йўқотди», деб ёзади ЎзА.

Жиноий шериклари В.Н. ва Т.О. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, валютафурушликка қўл урди. 3,5 минг долларни Учқўрғон туманидаги хонадонлардан бирида фуқаро М.Д. га 29 миллион 780 минг сўмга сотаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон тумани суди мажлисида қилмишларига иқрор бўлиб, қонундан енгиллик сўраган судланувчилар Жиноят кодексининг 177-моддаси, 2-қисми «в» банди билан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1