Тошкентдаги "Универсал" спорт мажмуасида Бутунжаҳон бокс серияси доирасида "Uzbek Tigers" - "Cuba Domadores" жанги ўтказилди.
Қизиқарли кечган жангларда ўзбекистонлик боксчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар ва Бутунжаҳон бокс сериясининг гуруҳ босқичида муҳим бўлган очколарни қўлга кирита олдилар.
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов - Йоханнис Аргилагос 3:0
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров - Робейси Рамирес 3:0
-64кг: Иқболжон Холдоров - Энди Круз 1:2
-75кг: Исроил Мадримов - Арлен Лопес 3:0
-91кг: Санжар Турсунов - Эрисланди Савон 3:0






