АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ЙҲХБ расмий веб-сайти ишга туширилади

'Тошкент шаҳар ЙҲХБ расмий веб-сайти ишга туширилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ўзининг расмий веб-сайти (ubdd.uz), шунингдек, Telegram ва Facebook ижтимоий тармоқларида ўз саҳифаларини очади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Эндиликда фуқаролар ўзини қизиқтирган исталган ахборотни ЙҲХБ ходимларидан олиши мумкин.

Шунингдек, Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Барат Ҳакимович Маменовга онлайн режимда шахсан мурожаат этиш мумкин бўлади.

“Бундан ташқари, саҳифамизга келган сизнинг барча илтимосларингиз, шикоятларингиз ҳамда мурожаатларингиз диққат билан таҳлил қилиниб, керакли қарорлар қабул қилинади”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар