Бугун Самарқанд вилояти ва Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти ўртасидаги "Жартепа" автомобил ўтказиш пункти очилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Айни пайтда мазкур масканнинг очилиш маросимига тайёргарлик кўрилмоқда. Унда икки вилоятнинг жамоатчилик вакиллари, фаоллар ва чегара ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этади. 






