1

Ислом Каримов Хитойга жўнаб кетди

ЖАМИЯТ 19.05.2014, 20:45
Ислом Каримов Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 19 май куни Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг IV саммитида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрига жўнаб кетди.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш қитъада ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро форумдир, дея хабар беради ЎзА.

Кенгашнинг асосий мақсади кўп томонлама муносабатларни ишлаб чиқиш орқали бу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Бугунги кунда Кенгашга 24 давлат аъзо. Тўққиз мамлакат ва тўрт халқаро ташкилот унинг кузатувчилари ҳисобланади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1