1

Президент Ислом Каримов Шанхайга келди

ЖАМИЯТ 20.05.2014, 09:50
Президент Ислом Каримов Шанхайга келди

19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг IV саммити йиғилишида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбарини Шанхай шаҳрининг «Хунцяо» халқаро аэропортида ХХРнинг расмий шахслари тантанали равишда кутиб олди, дея хабар беради ЎзА.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва ХХР Раиси Си Цзиньпин 20 май куни икки томонлама учрашув ўтказади. Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари стратегик шерикликнинг устувор мақсадли вазифалари ва мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли масалаларини атрофлича муҳокама қилади.

Президент Ислом Каримов 21 май куни Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг IV саммити йиғилишида иштирок этади.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш қитъада ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро форумдир. Кенгашнинг асосий мақсади кўп томонлама муносабатларни ишлаб чиқиш орқали бу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Бугунги кунда Кенгашга 24 давлат аъзо. Тўққиз мамлакат ва тўрт халқаро ташкилот унинг кузатувчилари ҳисобланади.       

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1