1

Россиянинг йирик концерни раҳбари Ўзбекистонда ҳибсга олинди

ЖАМИЯТ 20.05.2014, 13:11
Россиянинг йирик концерни раҳбари Ўзбекистонда ҳибсга олинди

Россиянинг Ғарбий-Урал машинасозлик концерни президенти Александр Поздеев Ўзбекистон Бош прокуратурасига сўроққа чақирилди ва уч суткага ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда. Унга нисбатан жиноий иш концерн томонидан тузилган шартномаларнинг нархлари ошириб кўрсатганлиги сабабли қўзғатилган.

Айни дамда концерн Ўзбекистонда умумий қиймати 200 миллион долларга тенг лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Поздеевни ҳибсга олиш бўйича масалалар ечимида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан алоқада бўлиб турибди.19 май куни маҳаллий суд Поздеевни ҳибсга олиш апелляциясини кўриб чиқди.

2010 йил сентябрида концерн йиллик қуввати 1 миллион тонна рудага тенг бўлган Қашқадарё вилоятидаги Деҳқонобод калий ўғитлари заводи учун ҳомашё қазиб чиқариш мажмуасини қуриб берган. Лойиҳа қиймати 60 миллион долларни ташкил этган.

2015 йилнинг бошида компания Деҳқонобод калий ўғитлари заводи учун мажмуа ва канат йўлини қуриб беришни режалаштирган эди. 2016 йилга бориб концерн Навоий тоғ-кон металлургия комбинати ва Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатлари учун олтин қазиш бўйича кон қуришни режалаштирган

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1