Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати Суперлигасида 1-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг 1-март кунидаги учрашувларида Навоий шаҳрида "Қизилқум" ва Тошкентнинг "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашуви 0:3 ҳисобида якунланган бўлса, Фарғонада ўтказилган "Нефтчи" ва "Насаф" клублар ўртаисдаги ўйинда ҳисоб очилмади.
Кеча, 2-март куни “Пахтакор” жамоаси ўз майдонида “Сўғдиёна”ни 2:0 ҳисобида енгди. Мазкур учрашувда Шерзод Аъзамов ва Исмоил Гонсалвеш рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. 

Бугун, 3 март куни “Бухоро» – “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор” – “АГМК” жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида ўн иккита жамоа иштирок этади.






