1

Бухорода “Дамас” автомашиналаридан ўғрилик содир қилган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 05.03.2018, 19:59
Бухорода “Дамас” автомашиналаридан ўғрилик содир қилган  шахс қўлга олинди

Бухорода “Дамас” автомашиналаридан ўғрилик содир қилган 2-гуруҳ ногирони қўлга олинди.

Бухоро шаҳар, М.Пайравий кўчаси, 54-уйда яшовчи, 1996 йилда туғилган, 2-гуруҳ ногирони Исламов Шаҳбозбек Шуҳратович қаровсиз қолдирилган автомашиналарни тунашда анчагина тажриба орттирганлардан.

У Бухоро шаҳар, А.Алейхум кўчаси, 4-уйда яшовчи, 1965 йилда туғилган Сулаймон Садуллаевга тегишли бўлган, Абу Ҳафс Кабир масжиди ёнида турган “Дамас” русумли автомашинанинг орқа томон ойнасини резинадан ажратиб олиб, олд томон йўловчи эшигини очиб, ўриндиқда турган 1.600.000 сўм миқдордаги нақд пулларини ўғирлаб кетганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Исламовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. “Чапдаст” йигитнинг кар ва соқовлиги туфайли, унинг билан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари мутахассис ёрдамида амалга оширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1