1

​“Фан тўғрисида” қонун лойиҳасида қатор давлатлар тажрибаси инобатга олинди

СИЁСАТ 06.03.2018, 11:20
​“Фан тўғрисида” қонун лойиҳасида қатор давлатлар тажрибаси инобатга олинди

“Фан тўғрисида” қонун лойиҳаси Интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида АҚШ, Франция,Германия, Корея, Россия каби қатор давлатлар тажрибаси инобатга олинган.

8 боб ва 42 моддадан иборат бўлган қонун лойиҳасида илмий жамоатчиликни ижтимоий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатлаш назарда тутилмоқда.

Масалан, фалсафа доктори ёки фан номзоди каби унвонларга эга бўлган ҳолда давлат муассасаларида ишлаётган ходимларга ойликдан ташқари энг кам иш ҳақининг икки ва уч баравари миқдорида устама ҳақ тўланади. Ойликдан ташқари тўланадиган устамадан солиқлар олинмайди.

Бундан ташқари иш стажи 5 йилдан кам бўлмаган илмий ходимларга яшаш шароитини яхшилаш ёки уй қуриш учун имтиёзли равишда ер участкалари берилиши ҳам қайд этилган.

Муҳокамада қатнашиш учун: https://regulation.gov.uz/uz/documents/2102

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1