1

Онлайн тарзда кредит олиш имконини берувчи хизмат йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 22.05.2014, 11:51
Онлайн тарзда кредит олиш имконини берувчи хизмат йўлга қўйилди

Бизнес вакиллари учун қўшимча имкониятлар ва қулайликлар яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, тадбиркорларга АКИБ “Ипотека-Банк” кредитларини олиш учун онлайн тарзда ариза юбориш имкониятини берувчи янги хизмат йўлга қўйилди.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар, “Барча ташкилотлар” бўлимида барча банклар ичидан АКИБ “Ипотека-Банк” танлайдилар ва ушбу банк хизматлари ичидан тегишли хизматни танлайдилар. Шундан сўнг, порталда кўрсатилган йўриқномага асосан, тўрт қадамда ўзларининг онлайн аризаларини қолдиришлари мумкин.

Мазкур хизмат, ҳеч шубхасиз, кредит олиш жараёнини соддалаштириш, АКИБ “Ипотека-Банк” томонидан тадбиркорлик субектларини кредитлаш жараёнини тезлаштириш, ҳамда, банклар фаолиятини такомиллаштириш имкониятини беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1