1

Душанбеда "Автоледи-2018" танлови бўлиб ўтди

ДУНЁ 06.03.2018, 15:43
Душанбеда "Автоледи-2018" танлови бўлиб ўтди

Душанбедаги Турсунов номли автодромда "Автоледи-2018" танлови бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Asia-Plus нашри.

Танлов 8 март Оналар куни муносабати билан ташкил этилди.

Танловда "Менинг автомобилим" (автомобилни безатиш), йўл ҳаракати қоидалари, автодромда машина ҳайдаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва тарғибот плакати тақдим этиш каби номинациялар ўрин олди.

Танлов ғолиблари ва иштирокчилари қимматбаҳо совринлар билан тақдирландилар.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1