8 март – Халқаро хотин-қизлар куни
Мамлакатимиз кимё саноатининг йирик қувватларидан бири - “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасида меҳнат қилаётган ишчиларнинг 191 нафари хотин-қизларни ташкил этади. Корхонада хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялаш, уларга мос меҳнат шароитини яратиш доимий эътиборда, деб ёзади ЎзА.
— Яқинда завод ҳудудидан махсус бино ажратилиб, тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилди, - дейди корхонанинг хотин-қизлар қўмитаси раиси Зебо Салимова. – Саккиз нафар хотин-қизга чеварлик сирлари ўргатилиб, уларга ишчи-хизматчилар учун махсус иш кийимлари тикиш вазифаси юклатилди. Иш билан таъминланган аёллар мўмай даромад топиш билан бирга, корхона эҳтиёжи учун зарур тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.










