Ҳаётимиз мазмуни, дунёдаги жами гўзаллик, яхшилик ва эзгуликлар тимсоли бўлмиш Аёлни-онани, опа-сингилларимизни, қизларимизни баҳорнинг ажойиб байрамларидан бири-Халқаро хотин-қизлар 8-март куни билан табриклаш менга ҳақиқий қувонч баҳшида этади.
Чехрангизни гўзаллик, самимият, қувонч, бахт нашидасидан масрурлик тарк этмасин. Қадрингиз ва қаддингиз доимо баланд бўлиб, аёллик мартабангиз юксалаверсин.
Маданият ва санъат соҳасидаги фаолиятингиз учун чуқур миннатдорчилик изҳор этаман.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!
Эҳтиром ила,
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири
Бахтиёр Сайфуллаев






