АсосийJamiyat

Тожикистон Ўзбекистонга 1,5 миллиард кВт. соат электр энергияси етказиб беради

'Тожикистон Ўзбекистонга 1,5 миллиард кВт. соат электр энергияси етказиб беради'ning rasmi

Тожикистондан Ўзбекистон Республикасига 2018 йил вегетация даврида ўзаро фойдали техник-иқтисодий шартлар бўйича 1,5 миллиард кВт. соатгача бўлган миқдорда электр энергияси етказиб берилади.

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти ахборот марказининг тарқатган хабарига кўра, бу ҳақдаги келишувга Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлиси баённономаси бандларини бажариш бўйича ишчи комиссия йиғилиши давомида эришилган.

Таъкидланишича, Тожикистондан Ўзбекистонга 2018/2019 йиллар қиш мавсуми учун етказиб бериладиган электр энергияси ҳажми қўшимча равишда кўриб чиқилади.

    Бошқа янгиликлар