my5
all

Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди

ИҚТИСОДИЁТ 09.03.2018, 09:47
1969
Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Хужжат билан Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди.

Ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эга.

Уюшманинг асосий вазифаларидан бири республикада лимон кўчатларини етиштириш ва лимон етиштирувчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, соҳада ягона илмий-техникавий, технологик, инвестицион ва экспорт сиёсати амалга оширилишига кўмаклашиш ҳисобланади.

Қарор билан шунингдек республикада лимон ҳосили етиштиришнинг умумий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Хусусан, 2018–2021 йилларда жами 2 240 гектар ерда лимонзор ташкил этилиб, ундан 2025 йилга келиб 63 300 тоннадан зиёд ҳосил олиш режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42