1

Индиго болалар янги ирқнинг ибтидосими?

ДУНЁ 24.05.2014, 12:17
Индиго болалар янги ирқнинг ибтидосими?

“Индиго” болалар ҳақида кўрган ва эшитганмисиз? Ҳа, албатта курраи заминимиздаги бу турга мансуб бўлган истеъдод эгаллари кўп. Уларни  олимлар ғайриоддий инсонлар деб атамоқда. Қолаверса, бу болалар янги ирқнинг яралишидан дарак беришаётганлиги борасида ҳам фаразлар янграмоқда. Бу ҳақиқатан ҳам шундайми, бу мавжудотлар ким аслида?

-Охирги ўн йилда оддий ўғил-қизларга умуман ўхшамайдиган болалар дунёга кела бошлади, — деб ҳикоя қилади Европа психотерапевтлар ассоциацияси аъзоси, психолог, анча вақтдан бери шу турдаги болалар билан шуғулланиб келаётган Наталья Михайловская. – Уларнинг ғайиртабиий эканлигин туғилган ойларидан бошлаб сезилади. Шифокорлар туғилган иқтидорларнинг кўзларини кўриб, худди ёши катта инсонларни кўриб турганидек ҳайраталана бошлайди. Янги туғилган чақалоқлар нигоҳини бир жойга  жамлай олишмайди. Булар эса чақалоқларга хос бўлмаган назар билан атрофга тикилишади. Туғилган чақалоқлардаги бу каби ўзгаришларни сезаётган ота-оналар эса саломатлик марказлари ва психологик маслаҳатхоналарга ўз болаларидан шикоят қилишни бошлашади.

Психологлар эса бундай болаларни “диққат-эътибор  жамланишининг етишмаслиги синдроми” ва “гиперфаол” деб тахшис қўйишиб, уларни тинчлантирувчи дорилар билан “даволашади”.

Аммо психологлар ким гиперфаолликдан азоб чекаётган бўлса, бир машғулотда диққатини жамлаб олишга қодир эмас деган фикрда юришмоқда. Булар бироз қийинчилик кўрса, ўзини бошқа ишга уришади дейишмоқда. “Янги” болалар эса аксинча, уларни қизиқтираётган машғулотдан ажратиб олишнинг иложи йўқ. Ўз мақсадларига эришиш учун катта тезликда интилишиб, оламшумул натижаларга эришадилар. Қизиқувчанлигини қондирмагунча тиниб-тинчимайдилар.

Янги дунё болаларидан индигога қадар

- Бундай болалар учун махсус термин ёки атама йўқ эди, — давом этади психолог Михайловская. — Россияда “янги минг йиллик болалари” ёки “янги дунё болалари” деб аташарди. Англияда эса улар тўғрисида “киборг”лар деб аташган. Уларнинг яна бир жиҳати шуки, уч-тўрт ёшлигиданоқ кўпчилик катта ёшдаги одамлар тушунмайдига компьютерни тушунишади. Булар технологик мўлжал ола биладиган болалар ҳисобланади. Демак, “янги дунё болалари”дан яқин ўн йилликда бизнинг ҳаёлимизга келмайдиган даражадаги ишларни амалга оширишлари мумкин. Ноёб болалар қўл меҳнатидан кўра, миясини ишлатган ҳолда бошқа дунё эшикларини очади. Аммо бундай ғалати болалар муаммоалари билан жиддий шуғулланган психолог Ли Кероллнинг ўтказган тадқиқотлари натижасида “индиго” атамаси пайдо бўлган. Индиго – ақлли, тараққий этган гўдакларни одатдаги ўзини тутиши стереотипига бўйсунишни истамайдиган гўдак, - дея тушунтиради Наталья Александровна. — У сайёрамиздаги бошқача дастурдаги фавқулодда иқтидорли мавжудот.

Ноёблиги билан ажралиб турадилар

Германиялик 9 ёшли Майкл Смит ғалати “кўзбойлоғичлик” ни намойиш қилди: у хапдорилар солинган ёпиқ флаконни олиб стол устига қўйди ва ҳамма дориларни идишдан чиқариб бошқа столга ўтказди.

Мексикалик ўсмир йигитгча Освальдо Риос кўзлари боғланган ҳолда кимдир узатган фотосуратни олиб, устидан қўлини юритади ва унда нима тасвирланганлигини аниқ айтиб беради. Боз устига у нафақат суратдаги кишининг исмини, уй манзилини, ҳаттоки ҳайдовчилик гувоҳномасини ва суғурта полисининг рақамларини ҳам айтиб беради.

Австриялик 10 ёшли Марк Эвелизер эса мактабда бўлган тадбирда ажойиб томоша кўрсатиб, барчани оғзини ланг очилишига сабабчи бўлади. У орқасида турган ёзув доскасида ёзилаётган ҳарфларни қарамасдан туриб, аниқ айтиб беради. Унинг тўғри айтаётганига қойил қолаётган ўқитувчилар турли сўзларни ёзишганига қарамай, Марк уларни ҳарфларигача айтади. Ундан буларни қандай айтаётганлигини суриштирганида, шунчаки оддий деб жавоб қайтаради.

Нъюкасл шаҳрида истиқомат қиладиган Алан Уоллис эса бир дона атиргулини қўлига олади ва атрофида кузатаётган бир қанча инсонларни чўнтакларидан ҳар биридан шуларни олади. У бир қўлида ўша атиргулини ушлаган ҳолда, нариги қўли билан пешвоз чиққан одамдан шуни ўзига ўхшаш гулларни олади. Бу бир қарашда, “фокус”га ўхшаб кетади. Бироқ, Алан кўрсатаётган ғайритабиий томоша барчани ажаблантиради.

Улар бошқа болалардан нимаси билан фарқ қилади?

*Улар ҳатто она қорнидаги пайтларини ҳам  эслай олишади.

*Одамнинг оғриётган жойларини қўлларини теккизган ҳолда, дардига шифо беришга қодир.

*Улар ўзлари ишлаётган касбда бошқаларни ҳайратга соладиган ишларни амалга оширишади.

*Бошқаларни аҳлоқий жазолашга ҳаракат қилишмайди.

Интернет материаллари асосида Иззатбек тайёрлади      

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1