1

«Қизил қалпоқча» пишириғи

СУҒДИЁНА 09.03.2018, 15:06
«Қизил қалпоқча» пишириғи

Зарур масаллиқлар: хамирига: 500 гр. ун, 250 мл. сут, 100 мл. ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ шакар, 10 гр. қуруқ хамиртуруш, 2 дона тухум, туз; қиймасига: 300 гр. қайнатилган мол гўшти, 1 бош пиёз, ярим боғ кўкпиёз, туз, мурч; устига суртишга: 1 дона тухум сариғи, 1 ош қошиқ сут.

Тайёрланиши: 1. Қуруқ маҳсулотларни аралаштиринг. Илиқ сут, ўсимлик ёғи ва тухумни қўшиб, юмшоққина хамир қоринг. Зувала ясагач, ўсимлик ёғидан суртиб, устини целлофан ва сочиқ билан ёпинг-да, 1 соатга иссиқ жойга қўйинг.

2. Ошган хамирни яна бир бор қориб, устини ёпинг-да, 30-40 дақиқа кутинг.

3. Қайнатилган мол гўштини гўштқиймалагичдан ўтказинг. Пиёзни эса майдалаб тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида яхшилаб қовуринг. Сўнгра гўштни қўшиб, туз, мурч сепиб аралаштиринг.

4. Паст оловда гўштни димлагач, майдаланган кўкпиёзни солиб, бир аралаштиринг-да, оловдан олинг.

5. Хамирни 12 бўлакка бўлинг. Қўлингиз билан озгина ёйиб, ўртасига қиймадан солинг-да, тугинг.

6. Пишириқларни пишириқ қоғози солинган патнисга териб, устига тухум сариғи ва сутни аралаштириб суртинг. 220 даражада қиздирилган газ печига 20 дақиқага қўйинг.

2 соату 25 дақиқа

4 кишилик

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1