АсосийJamiyat

Наманганда йўқолган қиз Қорақалпоғистонда топилди

'Наманганда йўқолган қиз Қорақалпоғистонда топилди'ning rasmi

Наманган вилоятида истиқомат қилувчи Нозигул Исмаилова исмли қиз бедарак йўқолган эди. Тезкор тадбирлар натижасида қиз Қорақалпоғистонда топилди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

У Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати бошқармаси ходими Избасар Фазилов ва Миллий гвардия ходими, сержант Рустам Хидиров саъй-ҳаракати билан топилди. Жорий йилнинг 20 февраль куни қиз ота-онасига топширилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг синчковлиги натижасида ота-онасининг бағрига қайтарилган қизнинг онаси Дилноза Парпиевадан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига миннатдорчилик хати келди. Унинг мазмуни қуйидагича:

Учқўрғон тумани “Ёғду” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Нурабод кўчаси 44-уйда истиқомат қиламан. Қизим уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати бошқармаси ходими И.Фазилов ва Миллий гвардия ходими, сержант Р.Хидиров хизмат вазифасини бажариш вақтида фарзандимни топиб бериб, хавф-хатарнинг олдини олди. Бунинг учун ушбу ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман”.

    Бошқа янгиликлар