1

Тан жароҳати етказиб, уйга ўт қўйган жиноятчилар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 10.03.2018, 09:36
Тан жароҳати етказиб, уйга ўт қўйган жиноятчилар қўлга олинди

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида 2018 йил 3 март куни Бинокор маҳалласи Гулистон кўчаси 1-уйда яшаган, 1958 йилда туғилган В.Сапсайнинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйининг шифт қисми ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси В.Сапсай бошидаги жароҳатлари билан беҳуш ҳолда топилиб, касалхонага келтирилганида вафот этган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ховос тумани Тинчлик МФЙ Бодомзор кўчаси 15-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1965 йилда туғилган Қ.Шербўтаев ва Янгиер шаҳар Обод юрт МФЙ Навбаҳор кўчаси 6-уй 2-хонада рўйхатда турувчи, 1966 йилда туғилган О.Бойколар содир этганликлари аниқланиб қўлга олинганлар.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1