1

Ўзбекистонда ЖАРнинг фахрий консули иш бошлайди

СИЁСАТ 10.03.2018, 10:53
Ўзбекистонда ЖАРнинг фахрий консули иш бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида Жанубий Африка Республикасининг юртимиздаги (қароргоҳи Анқара шаҳрида жойлашган) Фавқулодда ва мухтор элчиси Пуле Исаак Малефан билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида ЖАР делегациясига икки давлат ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи қулай шароитлар яратиш учун савдо-иқтисодий ҳамкорликка оид шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш масалаларини кўриб чиқиш таклиф этилди.

Ҳар икки томон ҳам ҳукуматлар, ҳам бизнес доиралар даражасида узоқ муддатли алоқаларни йўлга қўйиш асосида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга қизиқиш билдирди.

“Географик жиҳатдан бир-биридан узоқда жойлашганига қарамай, мамлакатларимиз турли соҳаларда ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича салмоқли салоҳиятга эга. Ўзбекистон ва ЖАРнинг манфаатдор ишбилармон доиралари ташрифлари икки давлатнинг савдо-инвестициявий имкониятлари билан танишиш ва мавжуд захираларни амалга оширишга хизмат қилади”, — деди Ташқи савдо вазири ўринбосари Соҳиб Саифназаров.

Учрашув давомида Жанубий Африка Республикаси томони иккитарафлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳозирги кунда ЖАРнинг Ўзбекистондаги фахрий консулини тайинлаш бўйича фаол ишлар олиб борилаётганини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қолаверса, жорий йилнинг биринчи ярмида ЖАР бизнес доиралари вакилларининг мамлакатимизга келиши режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1