1

Ўзбекистон маҳсулотлари Тожикистонда намойиш этилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 10.03.2018, 10:59
Ўзбекистон маҳсулотлари Тожикистонда намойиш этилмоқда

Душанбе шаҳрида мамлакатимиз саноат корхоналари миллий кўргазма-ярмаркаси очилди.

Кўргазма икки қисмда ташкил этилган. 1500 метр квадрат ёпиқ манежда “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзбекипаксаноат”, “Ўзбекчармпойабзали”, “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзфармсаноат”, “Ўзқурилишматериаллари”, “Ўзбекозиқовқатхолдинг”, Ўзшаробсаноат”, “Ўзметкомбинат” каби йирик компания ва ассоциациялар маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

500 метр квадрат очиқ майдонда автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникалари, юк машиналари, автобуслар ва бошқа маҳсулотлар кўргазмага қўйилган.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Тожикистон Президентида катта таассурот қолдирди. Уларнинг сифати ва нархи барчага маъқул бўлишини таъкидлади. Кўргазма-ярмаркани яна кўпроқ вақт давом эттириш, Ўзбекистон маҳсулотларини сотиш ва ҳамкорликда ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1