1

Сурхондарёда жиноятчи қўлга олинди

ЖИНОЯТ 10.03.2018, 11:21
Сурхондарёда жиноятчи қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг Себзор маҳалласида яшаган 36 ёшдаги Соли Азабов (исм-шариф шартли) 2009 йил апрель ойида Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб кетган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қидирувга берилган бу шахснинг изи 9 йилдан буён топилмаётган эди. У Тожикистондан мамлакат ҳудудига кираётган вақтда аниқланиб, ушланди.

Айни пайтда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1