АҚШнинг Колорадо шаҳрида бир неча шишадошлар қўлида 4 яшар қизалоғини кўтариб олган эркакни аёвсиз дўппослашди, дея хабар бермоқда Ren.tv нашри.
Жанжал шаҳарнинг бир қовоқхонасида юз берган. Ёш йигитлар ва 4 яшар қизалоқнинг отаси ўртасида низо келиб чиқади. На ўзини, на қизалоғини ҳимоя қилолмайдиган вазиятда қолган эркакни йигитлар дўппослашга тушишади. Яхшики, қизқлоқни қовоқхонадагилардан бири нарига олиб келади.
Ҳозирда зўравонлар қўлга олинган. Жабрдийда эса шифохонага ётқизилган.






